Тошкентда йўлларга 7 млрд сўмлик панжаралар ўрнатилади: барчаси пиёдалар хавфсизлиги учун
Пойтахт ҳокимлиги кўчаларга темир панжаралар ўрнатиш учун 6,9 млрд сўм ажратди. Мазкур лойиҳа пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини ошириш мақсадини кўзлайди.