Паспорт қоидаларини бузганлик учун жарималар ўзгартирилди
Ўзбекистонда фуқаролар ва хорижликларни рўйхатга олиш тартиби бўйича қабул қилинган янги қонунга кўра, паспорт тизимига оид ҳуқуқбузарликлар учун белгиланадиган жарималар миқдори юмшатилди ва аниқлаштирилди. Жарималарнинг баъзилари сезиларли даражада пасайтирилди.