пора

Pora er

Хоразмда «меҳнат стажи қилиб берувчи» мутахассис қўлга олинди

Гурлан туманида солиқ идораси мутахассиси ишламаган фуқароларга сохта меҳнат стажи ва иш ҳақи ҳисоблаб, маълумотнома расмийлаштириб бермоқчи бўлган солиқ идораси мутахассиси қўлга олинди.

Батафсил

Dxx

Наманганда қурилиш назорати мутахассиси 10 минг доллар пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Наманганда ўтказилган тезкор тадбирда қурилиш соҳасидаги бош мутахассис 10 минг доллар пора олган пайтда қўлга олинди. У судланган маҳкумга енгил жиноий жазо тайинлашга ёрдам беришни ваъда…

Батафсил

Mahmud xolbo'tayev

Қамалган ҳоким номидан ҳужжатлар имзолангани юзасидан прокуратура текширув бошлади

Шароф Рашидов тумани ҳокими қўлга олинганидан сўнг ҳам унинг номидан пул ажратиш ҳақида бешта қарор чиқарилгани юзасидан прокуратура терговгача текширув ўтказмоқда.

Батафсил

Dxx

Тошкентда «права» олиб беришни ваьда қилган инспектор қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ходими ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш баҳонасида танишидан пул талаб қилиб, хизмат мавқеини суиистеъмол қилган. У тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

Батафсил

Dxx

Тошкентда подполковник 18 минг доллар пора билан қўлга тушди

Коррупцияга қарши тезкор тадбирлар давомида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувоффиқлаштириш бошқармасининг бўлинма бошлиғи пора олган пайтда қўлга олинди. У жиноят иши бўйича…

Батафсил

Dxx

Сурхондарёда адвокат 50 минг доллар пора билан ушланди

Жарқўрғон туманида адвокат суд жараёнига таъсир кўрсатиш ва айбланувчига енгил жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига катта миқдорда пора талаб қилган. Аммо у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган.

Батафсил

Pora er

Пора эвазига ер, пенсия ва имтиёзлар: амалдорлар мансабни тижоратга айлантирди

Андижон ва Тошкент вилоятларида ҳоким ўринбосарлари, статистика, рақобат қўмитаси ва пенсия жамғармаси раҳбарлари катта миқдорда пора олгани учун ушланди.

Батафсил