Президент: Қарз олмай фоизини тўлаяпмиз, янги лойиҳаларни тезлаштириш шарт
Тошкентдаги форумда иштирок этган халқаро инвесторлар Ўзбекистонга сармоя киритишга катта қизиқиш билдириб, 30,5 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномаларини имзолади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги йиғилишда маълум қилинди.