Россия иқтисодиётида рецессия: Ҳукумат ЯИМ ўсиш прогнозини икки баравар қисқартирди
Россия ҳукумати ЯИМ ўсиши бўйича прогнозни 2,5 фоиздан 1,2 фоизга туширди, бюджет танқислиги эса режадан анча ортиқ бўлади.
Россия ҳукумати ЯИМ ўсиши бўйича прогнозни 2,5 фоиздан 1,2 фоизга туширди, бюджет танқислиги эса режадан анча ортиқ бўлади.
Росстат маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида Россия ялпи ички маҳсулоти 1,4 фоизга ўсган — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тўрт баравар паст кўрсаткич. Мутахассислар иқтисодий рецессия хавфидан огоҳлантирмоқда.