Ўзбекистонда минераллардан маҳсулот ишлаб чиқарган инвесторларга 10 йил давомида рента солиғи қайтарилади
Тошкент халқаро инвестиция форумида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда технологик минераллар соҳасида улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини йўлга қўйган инвесторларга 10 йил давомида рента солиғи қайтарилишини маълум қилди.