Ўзбекистон BRICSʼнинг ҳамкор давлатига айланди
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган BRICSʼнинг 17-саммитида Ўзбекистон расман BRICSʼнинг ҳамкор давлатларидан бири сифатида қабул қилинди. Бу ҳақда саммит баёнотида эълон қилинди.
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган BRICSʼнинг 17-саммитида Ўзбекистон расман BRICSʼнинг ҳамкор давлатларидан бири сифатида қабул қилинди. Бу ҳақда саммит баёнотида эълон қилинди.
11 та давлатга кенгайган BRICS гуруҳи Рио-де-Жанейродаги навбатдаги саммит арафасида ички ихтилофлар ва етакчилар иштирок этмаслиги билан қийин аҳволга тушди. Идеологик ва географик келишмовчиликлар гуруҳнинг бирдам ҳаракат қилиш имкониятини чеклади.