Россия-Украина уруши

Pautina

Зарар кўрган самолётларни тузатса бўлади — Россия ТИВ

Россия Ташқи ишлар вазирлиги сўнгги кунларда тарқатилган маълумотларга жавобан стратегик авиацияга тегишли самолётлар буткул йўқ қилинмаганини билдирди. Маълум қилинишича, шикастланган учувчи аппаратлар белгиланган тартибда таъмирланиб, яна фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилади.

Батафсил

Urush

Украинадаги урушда икки томоннинг йўқотишлари 1,4 миллионга етди — CSIS

The New York Times нашрининг CSIS таҳлилига таяниб ёзишича, Россия Украинада 1 миллион, Украина эса 400 минг ҳарбий йўқотган. Бу II жаҳон урушидан кейин урушдаги энг йирик қурбонлар сони ҳисобланади.

Батафсил

Rus soldier

Украинада ҳалок бўлган 108 минг россияликнинг номига аниқлик киритилди

BBC рус хизмати ва «Медиазона» журналистлари волонтёрлар ёрдамида Украинада ҳалок бўлган 108 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди.

Батафсил

Z voini

Украинадаги урушда қатнашган фуқарога суд ҳукми ўқилди

Россия-Украина урушида иштирок этган ўзбекистонлик фуқарога 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. У Россияда яшаш қоидаларини бузгани учун ушланган ва жазодан қутулиш мақсадида Россия армияси сафига қўшилган.

Батафсил