Тошкентга янги аэропорт, Самарқандга тезюрар йўл — катта инфратузилма ҳаракати бошланди
Ҳозирда лойиҳа хусусий шериклик асосида амалга оширилиши кутилмоқда ва хорижий компаниялар таклифлари кўриб чиқилмоқда.
Ҳозирда лойиҳа хусусий шериклик асосида амалга оширилиши кутилмоқда ва хорижий компаниялар таклифлари кўриб чиқилмоқда.
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Москва ва Самарқанд ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновларни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда Самарқанд халқаро аэропорти матбуот хизмати Vaqt.uzʼга маълум қилди.
2025 йилда бошланиши режалаштирилган Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пулли автомобил йўллари қурилиши бир йилга кечиктирилди. Янги режа бўйича қурилиш 2026 йилда бошланади ва халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон ва Нуробод туманлари чегараларини ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинди. Бу қарор асосида шаҳар ҳудуди кенгайиб, унинг салоҳиятини ошириш режалаштирилмоқда.
Тошкентдан Самарқандгача тезюрар темир йўл қурилиши бўйича техник-иқтисодий асослаш ҳужжатлари шу йилнинг охиригача тўлиқ тайёр бўлади. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов 28 июл куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда маълум…
Самарқанддаги 12 қаватли меҳмонхона расмий ҳужжатларсиз қурилгани сабабли суд қарори билан бузилмоқда. Объектнинг сейсмик ҳолати ҳам хавфли дея баҳоланган.
Самарқанд шаҳрининг тарихи янги далиллар асосида қайта баҳоланди — археологик тадқиқотлар шаҳар илк бор милоддан аввалги I минг йиллик бошларида шаклланганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида расмий…
2018 йилда тўхтатилган Самарқанд — Душанбе — Самарқанд йўналишидаги мунтазам парвозлар 2025 йил 20 июлдан бошлаб қайта тикланди. Рейслар ҳафтасига икки марта Ўзбекистоннинг Centrum Air авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.
Самарқанд шаҳрида маиший чиқиндиларни йўқ қилиш ва ундан энергия олишга ихтисослашган янги чиқинди ёқувчи завод қурилиши бошланди. Лойиҳа Хитойнинг Shanghai SUS Environment компанияси томонидан амалга оширилмоқда ва умумий қиймати 150…
Ўзбекистон Президенти раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва тирбандликни камайтиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда охирги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар таҳлил қилиниб, ҳал этилиши лозим бўлган масалалар белгилаб берилди.