Сенат ТДТ доирасида фавқулодда вазиятларда ҳамкорликни расман тасдиқлади
Табиий офатлар пайтида ўзаро ёрдам ва тажриба алмашишни назарда тутувчи битим ратификация қилинди.
Табиий офатлар пайтида ўзаро ёрдам ва тажриба алмашишни назарда тутувчи битим ратификация қилинди.
Олий Мажлис Сенатида алимент тўловлари ҳажмини қайта кўриб чиқиш масаласи муҳокама қилинди. Мутахассислар алимент миқдори минимал истеъмол харажатларидан икки баробар кам эканини танқид қилди. Парламент Вазирлар Маҳкамасига сўров йўллади.
Сенат ялпи мажлисида интеллектуал мулкни рўйхатдан ўтказиш, экспертиза муддатини қисқартириш ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи янги қонун қабул қилинди.
Янги қонунга кўра, парламентдаги мухолифат фракциясига янада кенг ваколатлар берилади. Қонун Сенат томонидан маъқулланиб, Президентга имзолаш учун юборилди.
Доналд Трамп маъмурияти республикачи сенатор Линдси Грэҳэм орқали Конгрессда муҳокама этилаётган Россияга қарши янги санкциялар лойиҳасини юмшатишга уриниб, фаол иш олиб бормоқда.
Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик ҳолатлари ортиши ортидан улар учун маъмурий жарималар миқдори оширилиши мумкин.
Олий Мажлис Сенатининг йиғилишида маъмурий иш юритишда шахсий аризага асосланган тартиб ҳуқуқий тизимга киритилиши тасдиқланди. Қонун айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни фақат жабрланувчи мурожаати билан кўришни назарда тутади.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати томонидан янги қонун қабул қилиниб, сотувчилар энди тўлов шартномасига мувофиқ товарни ўз вақтида етказиб бермаслик оқибатида ҳар бир кечиккан муддат учун пеня тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Сенати Солиқ кодексига электрон ҳужжатлаштириш, рақамли идентификация ва ижтимоий имтиёзларни ўз ичига олган муҳим ўзгартишларни тасдиқлади. Бу ислоҳотлар солиқ маъмуриятида шаффофлик ва самарадорликни оширишга қаратилган.