Пенсия офиси тугади — фақат рақамли хизмат қолади
Президентнинг янги фармонига асосан, 2027 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда туман ва шаҳар даражасидаги Пенсия жамғармаси ҳамда Ғазначилик бўлимлари тугатилади. Улар ўрнига рақамлаштиришга асосланган ихчам сервис офислари ташкил этилади.