Камбоджа Трампни Тинчлик бўйича Нобел мукофотига тақдим этмоқчи
Камбоджа ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампни Таиланд билан чегара низосини ҳал этишдаги воситачилиги учун Тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатиш ниятида.
Камбоджа ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампни Таиланд билан чегара низосини ҳал этишдаги воситачилиги учун Тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатиш ниятида.
Чегарада тўрт кун давом этган қуролли тўқнашувлардан сўнг, Таиланд ва Камбоджа можарони тинч йўл билан ҳал этиш мақсадида 2025 йил 29 июл, душанба куни Малайзияда музокаралар бошлашга келишиб олди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қуролли низони бартараф этиш учун ҳар икки мамлакат раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашиб, уруш чоғида божлар бўйича келишув бўлмаслигини билдирди. Икки томон…
Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги жанговар ҳаракатлар сайёҳлар орасида машҳур бўлган ҳудудларга яқинлашди. Жанубий провинциялар Трат ва Чантҳабурида уруш ҳаракатлари кечмоқда. Улар Паттайядан 150 км, Бангкокдан 200 км масофада жойлашган.
Таиланд ва Камбожа ўртасидаги чегара ҳудудида юзага келган қуролли тўқнашувлар кескинлашиб бормоқда. Икки кунда камида 14 киши ҳалок бўлди, ўн минглаб одам ўз уйини тарк этиб, бошпаналарга кўчишга мажбур бўлди.
24 июл куни Таиланд ва Камбоджа ҳарбийлари ўртасида содир бўлган қуролли тўқнашувлардан сўнг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларининг ҳолати юзасидан расмий баёнот берди. Вазирлик маълумотига кўра, жабрланганлар орасида Ўзбекистон…
Таиланд Конституциявий суди бош вазир Пхетхонгтхан Чинаватни касбий ахлоқни бузганликда айблаб, уни вақтинча лавозимидан четлатди. Бу қарор унинг Камбоджа собиқ бош вазири билан чегара можароси ҳақидаги суҳбати тарқалганидан сўнг қабул…
Тошкент халқаро аэропортида моддий қийналган 3 қизни фоҳишалик мақсадида Таиландга жўнатмоқчи бўлган 53 ёшли аёл қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.