Талабалар учун ўқишни кўчириш тестлари 18–19 августда ўтади
Хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш тестлари икки кун давомида икки сменада ўтказилади.
Хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш тестлари икки кун давомида икки сменада ўтказилади.
Президентнинг ПФ–114-сонли фармонига мувофиқ, 2025 йилдан бошлаб бакалавриатга қабул жараёнлари «аввал тест, сўнг танлов» тамойилига мувофиқлаштирилади. Шунингдек, Турин политехника университетида хорижий дастурлар асосида таълим бериш кенгайтирилади.
Улар тестсиз ҳолда тўғридан-тўғри танлов босқичига ўтказилди. Қиёс учун, 2024 йилда бундай имкониятдан фақат 1 нафар абитуриент фойдаланган эди.
Ўзбекистонда 2025 йилги тест синовларида иштирок этадиган абитуриентлар учун рухсатномаларни бериш жараёни бошланди. «Абитуриент рухсатномаси»ни my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетидан юклаб олиши мумкин.
Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган низомга кўра, «Жасорат мактаблари»да ўқиш истагидаги ўқувчилар 5-синфдан бошлаб саралаб олинади.
5 июндан Ўзбекистонда олий ва касбий таълим муассасалари бакалавриатига кириш учун расмий қабул жараёни бошланади. Бу йил ҳам қабул жараёни «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида икки босқичда амалга оширилади.