Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида туннел орқали ёқилғи олиб чиқувчи гуруҳ фош этилди
Туркистон вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида халқаро контрабанда гуруҳига қарши операция ўтказилди. Улар Ўзбекистон билан чегара ҳудудида 450 метрли ер ости туннели орқали ёқилғи маҳсулотларини ноқонуний ташиб келаётгани аниқланди.