Тошкент аэропортида учиб келиш залидаги реконструкциянинг биринчи босқичи якунланди
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залида амалга оширилаётган кенг кўламли реконструкция ишларининг биринчи босқичи якунланди. Янгиланган ва кенгайтирилган ўнг қанот фойдаланишга топширилди.