Россия Украинанинг Самар шаҳрига ракета зарбаси берди
27 июнь куни Россия армияси Днепропетровск областида жойлашган Самар шаҳрига ракеталар билан ҳужум қилди. Област расмийларига кўра, ўнлаб жабрланганлар бор.
27 июнь куни Россия армияси Днепропетровск областида жойлашган Самар шаҳрига ракеталар билан ҳужум қилди. Област расмийларига кўра, ўнлаб жабрланганлар бор.
Европа Иттифоқи давлатлари Украинадаги можаро муносабати билан Россияга қарши таклиф қилинган 18-санкция пакетини қабул қилишга муваффақ бўлмади. Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта бу ҳақда саммитдан кейинги матбуот анжуманида маълум қилди.
Россия ва Украина ўртасида маҳбусларни алмашиш жараёни Истанбул келишувига мувофиқ яна давом эттирилди. Томонлар яқинда бўлиб ўтган музокараларда эришилган келишув асосида ҳарбий асирларни қайтаришни амалга оширишди.
Украина ва Европа Кенгаши Россия тажовузи бўйича халқаро терговга тайёргарликни бошлади.
Украина президенти Володимир Зеленский Доналд Трамп билан учрашув чоғида Украинада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини кучайтириш ва дронлар ишлаб чиқаришни ҳамкорликда амалга оширишни таклиф этди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путиннинг ҳудудий амбициялари фақат Украина билан чекланмаслигини айтди. Унга кўра, Путин урушдан чиқишга уринаётган бўлиши мумкин.
Франция Президенти Эммануэль Макрон НАТО саммитида сўзга чиқиб, АҚШни Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди.
Россия қўшинлари Украинага яна бир йирик ракеталар ҳужуми уюштирди. Ҳужум оқибатида Днепр шаҳрида камида 9 киши, Днепропетровск областьнинг Самара шаҳрида яна икки киши ҳалок бўлди.
НАТО маълумотларига кўра, Россия ҳарбий саноати максимал даражага етиб бўлган. Ушбу ҳолатда у 2027 йилгача Украинага қарши урушни давом эттириши мумкин.
Марк Рютте НАТО саммити арафасида Киевга 35 млрд евро қийматида янги ҳарбий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Унга кўра, бу қарор иттифоқчиларнинг Украинага мустаҳкам ва узоқ муддатли қўллаб-қувватловини тасдиқлайди.