2024 йилда Россияга энг кўп мигрант Ўзбекистондан келган
Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йил давомида мамлакатга 6,3 миллионга яқин мигрант келган, уларнинг ярмидан кўпи ишлаш мақсадида ташриф буюрган. Энг кўп мигрантлар Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир.