Тошкентдаги «Хонободтепа» хароб этилди: қурилиш 27 млрд сўмлик зарар келтирди
Қадимий «Хонободтепа» ёдгорлигида ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилиб, давлатга катта моддий зарар етказилди. Бош прокуратура маълумотига кўра, қурилиш пайтида ёдгорлик тўғридан-тўғри бузилган.