Туркия ва Озарбойжон янги темир йўл қуришни бошлади
Туркия «Қарс–Иғдир–Аралиқ–Дилужу» темир йўл қурилишини бошлади. Лойиҳа «Зангезур коридори»нинг бир қисми бўлиб, Озарбойжоннинг асосий ҳудудини Нахичивон эксклави билан боғлашни кўзлайди.
Туркия «Қарс–Иғдир–Аралиқ–Дилужу» темир йўл қурилишини бошлади. Лойиҳа «Зангезур коридори»нинг бир қисми бўлиб, Озарбойжоннинг асосий ҳудудини Нахичивон эксклави билан боғлашни кўзлайди.
Оқ уйда имзоланган Арманистон ва Озарбойжон тинчлик декларацияси доирасида Зангезур коридорини АҚШ назоратига беришга келишди, лойиҳага TRIPP номи қўйилди.
Испания нашридаги хабарга кўра, АҚШ, Арманистон ва Озарбойжон ўртасида Зангезур коридори бўйича яширин меморандум мавжуд. Бу лойиҳа орқали Вашингтон Кавказдаги таъсирини ошириб, Эрон билан чегарага чиқишни кўзламоқда.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Озарбойжондан қайтганидан сўнг Зангезур коридорини очиш зарурлигини таъкидлаб, Эронни минтақавий тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга чақирди.