Такер Карлсон: «Ҳеч ким Ўзбекистонга боришдан қўрқмайди»
Америкалик машҳур телебошловчи Такер Карлсоннинг таъкидлашича, одамлар Ўзбекистонга боришдан ҳеч қандай хавотир олмайди. У бу фикрни Telegram асосчиси Павел Дуров билан суҳбат чоғида билдирди.
Америкалик машҳур телебошловчи Такер Карлсоннинг таъкидлашича, одамлар Ўзбекистонга боришдан ҳеч қандай хавотир олмайди. У бу фикрни Telegram асосчиси Павел Дуров билан суҳбат чоғида билдирди.
Таниқли халқаро таҳлилчи Ричард Квестга кўра, геосиёсий ўйин марказида жойлашган Ўзбекистон мувозанатни сақлашга интилган ҳолда барча томонлар билан дўстона муносабат ўрнатмоқда. У мамлакат ташқи сиёсатини «ҳеч кимга қарши эмас, барча…
Остонада бўлиб ўтган саммит доирасида Хитой раиси Си Жинпинг Ўзбекистон билан савдо ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда сунъий интеллект ва яшил энергия йўналишларини ривожлантиришга чақирди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Жинпинг Тошкент ва Пекин ўртасидаги стратегик ҳамкорлик, инвестициялар, савдо ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан музокара ўтказдилар.
Яқин Шарқдаги ҳарбий-сиёсий вазият кескинлашган бир пайтда, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу минтақада бўлиб турган фуқароларни хавфсизликка қатъий риоя қилишга чақирди ва тегишли кўрсатмалар берди.
Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар, ҳодисалар ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз.
Ўзбекистонда жинсини тиббий йўл билан алмаштирган фуқароларга исм, фамилия ва отасининг исмини (ФИО) ўзгартириш ҳуқуқи расман бериладиган бўлди.
2025 йилнинг биринчи беш ойида Хитой ва Марказий Осиёнинг беш мамлакати ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми қарийб 40 миллиард долларга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоиздан кўпроқ ўсиш…
Ўзгидромет хизмати хабар беришича, 2025 йил 16 июндан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кучаяди. Жануб ва чўл ҳудудларида ҳарорат +44° даражагача кўтарилиши мумкин.
Эронда юзага келган вазият туфайли Туркманистон ўз ҳудудини фуқаролар эвакуацияси учун очиб берди. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.