2026 йилда ўзбекистонликлар энг кўп қаерларга сафар қилмоқда?

Kecha 20:401 daqiqa

Уч ойда ичида 1,6 млндан ортиқ ўзбекистонлик чет элга сафар қилган.

2026 йилда ўзбекистонликлар энг кўп қаерларга сафар қилмоқда? © Uzbekistan Airports

2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон фуқароларининг хорижга сафарлари сезиларли ошди. Миллий Статистика агентлиги маълумотларига кўра, январь–март ойларида 1,6 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик туристик мақсадларда чет элга чиққан.

Жами 1 631 234 нафар фуқаро хорижга сафар қилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,3 фоизга ёки қарийб 111,6 минг нафарга кўпдир. Кўрсаткичлар аҳоли ўртасида саёҳатга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Қўшни давлатлар етакчи

Сафар йўналишлари орасида анъанавий равишда қўшни давлатлар устунлик қилмоқда. Энг кўп ташриф буюрилган мамлакат — Қирғизистон бўлиб, у ерга 660 579 нафар ўзбекистонлик борган. Кейинги ўринларда Қозоғистон (284 024 нафар) ва Тожикистон (282 040 нафар) қайд этилган.

Зиёрат туризми бўйича Саудия Арабистони ҳам юқори ўринни эгаллаб, бу мамлакатга 136 060 нафар фуқаро сафар қилган. Шунингдек, Россия (88 267 нафар) ва Туркия (52 199 нафар) ҳам машҳур йўналишлар қаторида қолмоқда.

Дам олиш ва янги йўналишлар

Дам олиш мақсадида БАА (28 125 нафар), Хитой (15 844 нафар), Таиланд (13 839 нафар) ва Миср (12 186 нафар)га сафарлар ҳам оммалашмоқда.

Teglar

Mavzuga oid