Logo

Андижондаги «Ғамхўрлик» марказида ногиронлиги бўлган болалар калтакланди

Bugun 12:081 daqiqa

Улар столга боғлаб қўйилган. Тарбиячилар қўлларида калтак билан болаларни назорат қилган. Эркак ходим болалардан бирини улоқтириб юборган. 7 киши ишдан олинди.

Андижондаги «Ғамхўрлик» марказида ногиронлиги бўлган болалар калтакланди © Kollaj

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги ногиронлиги бўлган болалар учун мўлжалланган «Ғамхўрлик» марказида тарбияланувчиларга жисмоний зўравонлик қилингани ортидан 7 киши ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Агентлик тармоқларда тарқалган видеоларда акс этган ҳолатларни тасдиқлаган. Унга кўра, болалар столга боғлаб қўйилган. Тарбиячилар қўлларида калтак билан болаларни назорат қилган. Эркак ходим болалардан бирини улоқтириб юборган. Тарбиячилардан бири болалардан бирига елкаларини уқалатган. Марказнинг техник ходими улардан бирини камералар йўқ хонада калтаклаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш натижаларига кўра, видеода акс этган 6 тарбиячи ва 1 ҳамшира эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган ва улар билан тузилган меҳнат шартномалари қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинган.

Шунингдек, тарбиячи ходимларнинг иш фаолиятини етарилча назорат қилмаган масъул ходимларга интизомий чоралар кўрилган. Ҳудуддаги тиббиёт бирлашмасининг мутахассис ходимларини жалб қилган ҳолда муассасадаги болалар тиббий-кўрикдан ўтказилган. Қолаверса, «Ғамхўрлик» марказидаги болалар учун мўлжалланган ўйин майдонлари атрофига қўшимча назорат камералари жойлаштирилгани айтилган.

Teglar

Mavzuga oid