Дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кутилмоқда
Ўзбекистонда дам олиш кунлари асосан илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланади, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
© Javhar ChorshanbiyevaЎзбекистонда дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Маълумотларга кўра, жума куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +13...+18 даража илиқ бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Якшанба, 19 апрел куни Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ҳам бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Якшанба, 19 апрел куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида баъзи жойларда секундига 15-20 метргача шамол эсиши кутилмоқда, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва якшанба куни кундузги ҳарорат 20-25 даража га, жанубда эса 26-28 даража га кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 17-19 апрел кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида жума ва дам олиш кунлари давомида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Жума куни ҳарорат +14...+16 даража, шанба куни +19...+21 даража ва якшанба куни +21...+23 даража илиқ бўлади. Шарқий шамоллар бироз эсиб туради.





