Давлат харидларида 23 млрд сўмлик қонунбузилиш аниқланди

Bugun 10:551 daqiqa

Рақобат қўмитаси Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган тендерларда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганини маълум қилди.

Давлат харидларида 23 млрд сўмлик қонунбузилиш аниқланди © casmed.md

Рақобат қўмитаси томонидан давлат харидларида олиб борилган ўрганишлар натижасида бир қатор давлат ташкилотлари томонидан ўтказилган танлов савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этилмагани маълум бўлган.

Рақобатни чекловчи ҳолатлар

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган жами қиймати 9,1 млрд сўмдан ортиқ бўлган 6 та;
Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказилган жами қиймати 8 млрд сўмга яқин бўлган 6 та;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган жами 6,7 млрд сўмга яқин бўлган 10 та танлов савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан қонун талаблари бузилиши аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан бажарилиши мажбурий кўрсатмалар берилган.

Шунингдек, буюртмачи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланиб, тегишли суд органларига маълумотлар юборилди.

Teglar

Mavzuga oid