Ҳафта давомида салқин ва ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда
«Ўзгидромет» 13-17 апрел кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
© Javhar ChorshanbiyevaЎзбекистонда 13–17 апрел кунлари об-ҳаво шароити сезиларли даражада ўзгаради. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, бу даврда республика ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
14 апрелда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 15-17 апрелда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим жойларда баъзида 25-28 метргача кучаяди, 14-15 апрелда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
15-17 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин +13...+16 даражагача пасаяди.





