Кўксаройда Нарендра Модини кутиб олиш маросими ўтказилди
Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олинди. Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
© president.uzКўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.
Маросимда икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди. Шунингдек, фахрий қоровул саф тортди ва Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон давлат мадҳиялари янгради.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.





