Logo

Музаффар Комилов президентга диний-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчи бўлди

Bugun 14:001 daqiqa

Шу туфайли у эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Музаффар Комилов президентга диний-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчи бўлди © iiau.uz

Музаффар Муродович Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари тегишли фармонни имзолади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, Музаффар Комилов 2018-йилга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида проректор лавозимларида иш олиб борган.

2018-йил 18-апрель санасидан бошлаб Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2021-йилда Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланганди. 2022-йил 2-фефраль кунидан бошлаб Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди ва Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига қўйилди. Ушбу лавозим билан бирга Музаффар Комилов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори сифатида иш олиб боришда давом этганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сардор Умрзоқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилганди. Унга бошқа лавозим ишониб топширилди.

Teglar

Mavzuga oid