Logo

«Open budget»нинг иккинчи мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди

Bugun 13:551 daqiqa

Бу галгиси «Ташаббусли бюджет» жараёни жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўн биринчи мавсум ҳисобланади.

«Open budget»нинг иккинчи мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди © Ijtimoiy tarmoqlar

2026 йилнинг 15 июлидан «Ташаббусли бюджет» жараёнининг жорий йилдаги иккинчи мавсуми бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Ушбу мавсум «Ташаббусли бюджет» жараёни жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўн биринчи мавсум ҳисобланади.

Режага кўра, 15 июлдан 3 августгача лойиҳаларни киритиш, 4–18 август кунлари лойиҳаларни саралаш, 19–21 август кунлари тарғибот босқичи бўлиб ўтади. Овоз бериш жараёнлари эса 22 августдан 31 августга қадар давом этади.

Қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичини эса 1–10 сентябрда ўтказиш режа қилинган.

Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 1 сентябрь — Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги байрами куни эълон қилинади.
 
Маълумот учун, «Ташаббусли бюджет» жараёнларида овоз бериш фақатгина «Open budget» ахборот портали, порталнинг Android ва iOS тизимларида ишловчи мобил иловалари ҳамда Telegram’даги расмий бот орқали амалга оширилади. Бунда амалдаги тартибга кўра, берилган овозлар учун ҳеч қандай тўлов талаб этилмаслиги билан бир қаторда ҳеч қандай моддий рағбатлантиришлар ҳам назарда тутилмаган.

Аввалроқ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram ботлари орқали «Ташаббусли бюджет» жараёнларида овоз бериш эвазига пул мукофотлари таклиф этиш ҳолатлари кенг тарқалганини таъкидлаб, бундай хабарларга ишонмасликка чақирганди.

Teglar

Mavzuga oid