Ўзбекистон вакили Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари конфедерациясига раҳбар бўлди

Bugun 17:541 daqiqa

Конфедерациянинг бош офиси Тошкентда бўлиши белгиланди.

Ўзбекистон вакили Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари конфедерациясига раҳбар бўлди © Foto: uza.uz

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари Конфедерацияси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Билдирилишича, куни кеча Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда ташкилотчилар қарорига кўра Кенгашга Конфедерация мақоми берилган ва унинг бош офиси Тошкентда бўлиши белгиланган.

Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари Конфедерацияси раиси этиб Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг амалдаги раиси Қудратилла Рафиқов сайланган.

Қудратилла Рафиқов ҳақида

Қудратилла Рафиқов 1947-йилда туғилган. 1993-1998-йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси муовини, 1998-2003-йилгача Жиззах вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатган. Кейинроқ «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ бош директори лавозимида ишлаган.

У 2016-йил декабр, 2020-йил ноябр ва 2025-йил ноябр ойида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига раҳбар этиб сайланган. Сайлов ҳар 5 йилда бўлиб ўтади.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистон вакили Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари конфедерациясига раҳбар бўлди | Vaqt.uz