Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзгидромет 25-26 апрел кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
© Javhar ChorshanbiyevaДам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +35 даражагача исийди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Жума куни кундузи республика бўйлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланади. Ҳаво ҳарорати асосан +24...+27 даража атрофида бўлиб, жанубий ва чўл ҳудудларда +29...+32 даражагача кўтарилади.
Дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат 25 апрел — шанба куни Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ва Фарғона водийсида баъзи жойларда, шунингдек, 26 апрел — якшанба куни Тошкент вилоятида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шанба куни кундузи ҳаво +28...+31 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +32...+35 даражагача исийди.
Якшанба куни кўпчилик вилоятлар бўйича ҳаво ҳарорати ушбу даражалар атрофида бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат +20...+23 даражагача, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса +25...+28 даражагача пасаяди.
24-25 апрел кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида жума куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +25...+27 даража бўлади. Шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, шамол тезлиги секундига 10-12 метргача кучаяди. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +27...+30 даража атрофида бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +14...+17 даража бўлади.





