Ўзбекистонда яна қор кўчиши хавфи эълон қилинди

23.02.2026 | 11:001 daqiqa

24–27 феврал кунлари қатор вилоятларнинг тоғли туманларида қор кўчиши эҳтимоли юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистонда яна қор кўчиши хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» кутилaётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи юзага келгани ҳақида огоҳлантирди.

24–25 феврал кунлари хавф кутилётган ҳудудлар:

Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

Наманган вилояти Поп туманида.

26–27 феврал кунлари эса хавф ҳудуди янада кенгаяди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

Сурхондарё вилояти Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

Самарқанд вилояти Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида; Жиззах вилояти Бахмал, Зомин туманларида;

Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

Наманган вилояти Поп туманида.

«Ўзгидромет» тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ва ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга чақирди. Айниқса, тоғ йўлларида ҳаракатланаётганда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, об-ҳаво маълумотларини мунтазам кузатиб бориш зарурлиги таъкидланмоқда.

Teglar

Mavzuga oid