Расман: Ўзбекистон МТЖнинг АҚШга борадиган таркиби эълон қилинди

Kecha 23:392 daqiqa

Каннаваро жамоаси 1-июн куни Канада билан, 8-июн санасида эса Нидерландия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Расман: Ўзбекистон МТЖнинг АҚШга борадиган таркиби эълон қилинди © UFA

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг АҚШга жўнаб кетадиган 30 кишилик кенгайтирилган таркиби маълум қилинди.

Бош мураббий Фабио Каннаваро томонидан мазкур йиғинга жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхати қуйидагича кўриниш олган:

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Нефтчи”), Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”), Владимир Назаров (“Пахтакор”)

Ҳимоячилар: Авазбек Ўлмасалиев (“ОКМК”), Жаҳонгир Ўрозов (“Динамо”), Рустам Ашурматов (“Истиқлол”, Эрон), Умар Эшмуродов (“Насаф”), Абдуқодир Ҳусанов (“Манчестер Сити”, Англия), Абдулла Абдуллаев (“Дибба”, БАА), Фарруҳ Сайфиев (“Нефтчи”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Шерзод Насруллаев (“Пахтакор”), Беҳруз Каримов (“Сурхон”)
Ярим ҳимоячилар: Шерзод Эсанов (“Бухоро”), Одил Ҳамробеков (“Трактор”, Эрон), Акмал Мозговой (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Банияс”, БАА), Жамшид Искандеров (“Нефтчи”), Жасур Жалолиддинов (“Сўғдиёна”), Азиз Ғаниев (“Ал Батаеҳ”, БАА), Умарали Раҳмоналиев (“Сабаҳ”, Озарбайжон)

Ҳужумчилар: Аббосбек Файзуллаев (“Башакшеҳир”, Туркия), Жалолиддин Машарипов (“Истиқлол”, Эрон), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”), Остон Ўрунов (“Персеполис”, Эрон), Руслан Жиянов (“Навбаҳор”), Азиз Омонов (“Динамо”), Шерзод Темиров (“Эрбил”, Ироқ), Игор Сергеев (“Персеполис”, Эрон), Элдор Шомуродов (“Башакшеҳир”, Туркия)

Йиғинда иштирок этган Муҳаммадрасул Абдумажидов, Диёр Ортиқбоев, Қувондиқ Рўзиев, Нодир Абдураззоқов, Алишер Одилов, Сардор Баҳромов, Ҳусайн Норчаев ва Муҳаммадқодир Ҳамралиев мундиални ўтказиб юборади.

“Манчестер Сити” футболчиси Абдуқодир Ҳусанов АҚШда жамоа йиғинига қўшилади.

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 26-май куни Тошкент – Ню Йорк йўналишида учиб кетади. Каннаваро жамоаси 1-июн куни Канада билан, 8-июн санасида эса Нидерландия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 26 футболчидан иборат таркиб мундиал олдидан эълон қилинади.

Маълумот ўрнида, бош мураббий Фабио Каннаваро ушбу ўқув-машғулот йиғинига 40 нафар футболчини жалб этган. Бу йиғин якунида мураббийлар штаби АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида қатнашадиган якуний таркибни саралаб олади.

МТЖ Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини Мексикада ўтказади, қолган икки учрашув эса АҚШдаги стадионларда бўлиб ўтади. “Оқ бўрилар” 18-июн куни биринчи турда Колумбияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувга Мексика пойтахтидаги “Атстека” стадиони мезбонлик қилади.

Жамоа иккинчи тур доирасида 23-июн куни Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси билан ўйнайди. Мазкур беллашув АҚШдаги “Хюстон” стадионида ўтказилиши белгиланган. Гуруҳдаги сўнгги учрашув 28-июн куни “Атланта” стадионида Конго Демократик Республикасига қарши бўлиб ўтади.

Teglar

Mavzuga oid