Санъаткорлар "бечора"ми?

Bugun 20:274 daqiqa

Тўйда доллар, солиқда нол: Санъаткорлар учун “имтиёзли ҳаёт” тугайдими?




У, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқлари масаласини ҳам кўтарди. Унинг айтишича, ўзининг қўшиқлари йиллар давомида турли тадбирларда, тўйларда ижро этилиб келинмоқда, бироқ бунинг учун деярли ҳеч қандай ҳақ олинмаган.

«Аввал қўшиқларим учун ҳақни йиғиб беринглар, кейин солиқ ҳақида гапиринглар», — деди Юлдуз Усмонова.

У якунда масъулларга мурожаат қилиб, санъатни қўллаб-қувватлаш, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва солиқ сиёсатини соҳа хусусиятларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Таклиф қилинаётган лойиҳага қарши санъат вакиллари кўп бўлишига қарамай, бу тартибни қўллаб-қувватловчилар ҳам топилмоқда.

Хонанда Даврон Эргашев санъаткорлар халқнинг аксарият қисмидан кўп даромад қилишини таъкидлаб, солиқ тўлашга ижобий қарашини билдириб ўтди.

Солиқ тўлашга рози бўлиб, шарт қўяётган санъаткорлар ҳам йўқ эмас албатта.

“Бир санъаткор фуқаро сифатида шу мамлакат йўлларида юряпмиз, маза қилиб яшаяпмиз, ҳаётимдан мамнунман. Булар учун топган пулимнинг бир қисмини тўлашим керак бўлса, бош устига. Лекин кейин мени ҳеч ким безовта қилмасин, солиқ тўловчи сифатида мустақил инсон бўлай. Кимдир юқоридан айтди, фалон жойга бор, дейишмасин. Нега мен бировнинг тўйига бепул боришим керак? Пулини берсин — бориб қўшиқ айтаман, солиғини ҳам тўлайман», — дея таъкидлади хонанда.

Унинг қайд этишича, хонандалар даромадидан солиқ олиш тизими ишга тушгач, “Ўзбекконсерт” ташкилоти ва лицензия тизими тугатилиши керак.

“Хўп, бизга солиқ белгиланяпти. “Ўзбекконсерт” нима бўлади? Санъаткорлар мустақил ижодкор сифатида бу ташкилот билан алоқа қилмаслигининг иложи борми? “Ўзбекконсерт”дан қутулишимиз мумкинми? Бир мусиқачи сифатида “Ўзбекконсерт”нинг менга керагини ҳис қилмайман, ҳеч қандай. Фақат баъзан хизматларга таклиф этишади. Лекин у бизга халақит қилиши мумкин, ўша пайтда боролмасак, қанақадир муаммо келиб чиқиши мумкин. Буни ҳаммамиз жуда яхши биламиз, бундай муаммоларни очиқ айтиш керак”, — дейди у.

“Бу гапларимни “Ўзбекконсерт”дагилар нотўғри тушунар, бу уларнинг муаммоси. Мен ҳар доим рост гапирадиган инсонман. Майли, биз солиқ тўлайлик, лекин “Ўзбекконсерт” билан ҳамкорлик қилмайлик. Бу ташкилот томонидан ўз ҳақ-ҳуқуқимни ҳимоя қилинган, деб ҳисобламайман. Тўғри, улар ҳозирги пайтда мени ҳеч қандай мажбурий бир ишга жалб этишмади. Олдин эса бор эди, қайсидир тўйга бормасангиз, лицензиядан маҳрум қилишарди. Ҳатто жиноий жавобгарликка тортилган пайтларим ҳам бўлган. Ҳозирги вақтда “Ўзбекконсерт” биз билан яхши муносабат қилади. Лекин ушбу ташкилотга нисбатан менда психологик травма қолган”, — дея қўшимча қилди Жаҳонгир Отажонов.

Санъаткорлар саҳнада “Одамлар бизга эришади, бизни тинглайди, кийимимизни кўради, ҳаёт тарзимизни тарғиб қилади” деб фахрланади. Лекин солиқ тўлашга келганда “Биз ижодкормиз, бизга оғир” дейишмоқда.

Энди энг қизиқ томони, агар бу тартиб жорий этилса солиқ қанча бўлади?

Санъат вакиллари томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш тартиби қолганларникидек 12 фоиз кўринишида бўлмайди. Ҳукумат бу учун ҳам тизим таклиф қилмоқда.

Ҳамма санъаткор ҳам бир хил даромад топмайди. Шундай экан янги тизимда рейтинг гуруҳлари бежиз киритилмаган.

Унга кўра, 2026-йил 1-сентябрдан 2029-йил 1-январга қадар «бир хизмат – бир тўлов» миқдорлари ҳудудларга қараб фарқ қилади ва санъаткорлар рейтинг тоифаларига бўлинади.

И рейтинг гуруҳи санъаткорлар қишлоқ жойларда базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 1 баробари — 412 минг сўм солиқ тўласа, шаҳар жойларда БҲМнинг 3 баробари миқдорида — 1 млн 236 минг сўм буджетга тўлов қилади. Бу чет эл валутасида 100 долларга ҳам бормайди.

ИИИ рейтинг гуруҳи вакиллари эса қишлоқ жойларда БҲМнинг 0,25 баробарида, 103 минг сўм миқдорида солиқ тўлаши керак бўлади.

Бунда тўловлар бепул асосда хизмат кўрсатилган тақдирда ҳам ундирилади. Бироқ, Маданият вазирлиги томонидан давлат тадбирларига бепул жалб қилинган ҳоллар бундан мустасно.

Таклиф қилинаётган тизимда ҳудудлардаги иқтисодий ҳолат ва санъат вакилларининг рейтинги, бу орқали топадиган даромади инобатга олинган.

Ҳамма каби 12 фоизли даромад солиғи 2029-йил 1-январдан бошлаб кучга киради. Унгача санъат вакилларида мослашиш учун бир неча йил вақт бўлади.

Солиқ — бу шунчаки қонуний мажбурият эмас. Бу сивилизациялашган жамиятда яшаш учун тўланадиган ижтимоий ижара ҳақи ва фуқаро билан давлат ўртасидаги ижтимоий шартномадир. Ҳар бир инсон хавфсиз кўчалар, сифатли таълим ва замонавий инфратузилмадан фойдаланар экан, бу неъматларнинг давомийлиги учун ўз ҳиссасини қўшиши адолатнинг асосий мезони ҳисобланади. Солиқдан қочиш эса жамиятнинг умумий ҳамёнига нисбатан бефарқликдир. Лекин бу икки томонлама мажбурият: фуқаролар тўласа, давлат ҳам йиғилган пулларни шаффоф ва самарали сарфлаши керак.

Юлдузлик — дахлсизлик эмас. Санъаткор ҳам оддий фуқаро. Қисқа қилиб: қонун олдида ҳамма тенг.

Teglar

Feruza Najmiddinova

Feruza NajmiddinovaMaqolalar soni: 11

Barchasi

Mavzuga oid

Санъаткорлар "бечора"ми? | Vaqt.uz