Logo

«Ташаббусли бюджет»нинг 2026 йилги 2-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Bugun 10:451 daqiqa

Овоз бериш жараёнида мамлакат бўйлаб 10,1 млндан ортиқ овоз берилди. Жами 2 195 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

«Ташаббусли бюджет»нинг 2026 йилги 2-мавсуми ғолиблари эълон қилинди © Ijtimoiy tarmoqlar

«Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йилги иккинчи мавсуми якунлари эълон қилинди, деб хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.

Овоз бериш натижаларига кўра, жами 2 195 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Уларнинг 2 059 таси анъанавий, 136 таси эса шериклик лойиҳалари ҳисобланади.

Овоз бериш жараёнларида мамлакат бўйлаб жами 10 млн 124 мингта овоз берилган.

Ғолиб лойиҳалар маҳалла аҳолиси томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди. Айрим ҳудудларда ғалабани нишонлаш учун мушакбозликлар ҳам ташкил этилган.

«Ташаббусли бюджет» доирасида саралашдан ўтган лойиҳалар учун овоз бериш 21 август соат 23:59да бошланган ва 31 август соат 23:59гача давом этган.

Ғолиб лойиҳаларнинг тўлиқ рўйхати билан «Очиқ бюджет» порталида танишиш мумкин.

Teglar

Mavzuga oid