Logo

Тошкент ва Андижон ўртасида синов тарзида тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилди

Bugun 17:201 daqiqa

Тошкентдан Андижонга Хитойда ишлаб чиқарилган тезюрар поезд ҳаракати синов тариқасида амалга оширилмоқда. Поезд соатига 160 километр тезликда ҳаракатланиб, Тошкентдан Андижонгача бўлган масофани қарийб 3 соатда босиб ўтади.

Тошкент ва Андижон ўртасида синов тарзида тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилди © Videodan kadr

Андижонга Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий тезюрар поезд кириб келди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, ҳозирда поезд қатнови синов тариқасида амалга оширилмоқда.

Янги поезд соатига 160 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин. У бир вақтнинг ўзида 415 нафар йўловчини ташиш имкониятига эга.

Қатнов йўлга қўйилгандан сўнг Тошкентдан Андижонгача бўлган масофани қарийб уч соатда босиб ўтиш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, мазкур тезюрар поезд қатновининг йўлга қўйилиши Тошкент ва Андижон ўртасидаги транспорт алоқаларини янада яхшилаш, йўловчилар учун қулай, тезкор ва замонавий хизматларни таъминлаш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.

Янги қатнов ҳудудлар ўртасидаги ҳаракатчанликни ошириш баробарида, аҳоли учун сафарларни янада қулай ва самарали ташкил этишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid