Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади

Bugun 14:121 daqiqa

Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан 22 май куни Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади © vaqt.uz

22 май куни Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, тадбирни хавфсиз ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида соат 16:00 дан 21:00 гача айрим йўналишларда автомобиллар ҳаракати босқичма-босқич чекланади.

Хусусан:

— Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;

— КХАЙ–Чилонзор кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;

— КХАЙ–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор иккинчи даражали йўли бўйлаб Бунёдкор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача.

— Нурафшон–Себзор кўчалари чорраҳасидан Себзор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасигача;

— Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Бунёдкор–Иккинчи Қатортол кўчалари чорраҳасигача бўлган ҳудудларда ҳаракат вақтинча чекланади.

0

00


Масъуллар ҳайдовчилардан тирбандликларнинг олдини олиш учун олдиндан муқобил йўналишларни режалаштиришни сўрамоқда.

Teglar

Mavzuga oid