E–9 визаси ортидаги сирлар: Миграция агентлиги Кореяга юборадиган ходимларини тўлиқ ўзгартирди

21:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Миграция агентлиги бир йилдан буён Кореяга E–9 визаси учун ҳеч қандай танловлар ўтказмаганини айтди.

Visa

Аввалроқ, Жанубий Кореяга ишга юбориш баҳонасида йирик маблағларни ноқонуний йўл билан ўзлаштирган Миграция агентлиги масъуллари ДХХ томонидан жиноят устида қўлга олингани ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик. Агентлик ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди. 

Қайд этилишича, мазкур ҳолатдан сўнг Миграция агентлиги фаолиятида Жанубий Кореяга юбориш билан боғлиқ кадрлар, шу жумладан Сеулдаги ваколатхонасида фаолият юритган барча ходимлар тўлиқ ўзгартирилган.

Унга кўра, Президентнинг 2024 йил 17 октябрдаги ПФ–162-сонли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги қайта ташкил этилгандан сўнг, бугунги кунгача Кореяга E–9 визаси учун ҳеч қандай танловлар ўтказилмаган.

«Агар фаолиятимиз билан боғлиқ шубҳали ҳолатлар ёки қоидабузарликларга гувоҳ бўлсангиз, Миграция агентлигининг Комплаенс хизматига дарҳол, 71–202–44–11 телефон орқали ёки 12-82 қисқа рақам орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дея фуқароларни огоҳлантирган агентлик.