Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан ярим млрд доллар кредит жалб қилди

15.10.2025 18:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Маблағ Ўзбекистонда институционал ислоҳотлар, инклюзив ўсиш ва глобал интеграция жараёнини жадаллаштиришга йўналтирилади.

Osiyo

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 миллион долларлик сиёсатга асосланган кредит ажратишни маъқуллаганини маълум қилди.

Дастур доирасида:

давлат-хусусий шерикликка оид давлат инвестицияларини тартибга солувчи ягона қоидаларни қабул қилиш;

рақобат ва инвестицияларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича қонунчиликни қабул қилиш;

кенгаш тузилмаларини такомиллаштириш, гендер вакиллиги мақсадлари ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини мажбурий қабул қилиш орқали давлат корхоналарини бошқаришни модернизация қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, дастур Ўзбекистоннинг солиқ базасини кенгайтиради ва халқаро солиқ ҳамкорлигини мустаҳкамлайди, шу билан бирга манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунни қабул қилиш ва аудит тизимларини модернизация қилиш орқали коррупцияга қарши курашни илгари суради. Лойиҳа доирасида мамлакатнинг ЖСТга киришини қўллаб-қувватлаш учун миллий қонунчиликни жаҳон савдо ва инвестиция меъёрларига мослаштирилади.

Бундан ташқари, дастурда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни қайта қуришнинг аҳолининг ночор қатламларига таъсирини камайтириш чора-тадбирлари ҳам кўзда тутилган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 1995 йилда ОТБга аъзо бўлганидан бери банк мамлакатга давлат сектори кредитлари, грантларидан иборат умумий қиймати 14,6 млрд доллар бўлган техник ёрдам кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етгани ҳақида хабар берган эдик.