add

Истеъмолчиларга йил бошидан бери 247 млрд сўм кешбек берилди

Солиқ қўмитаси 2025 йил бошидан бери харидорларга берилган электрон чеклар миқдорини маълум қилди.

Истеъмолчиларга йил бошидан бери 247 млрд сўм кешбек берилди

Солиқ қўмитасига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатида харидорларга умумий қиймати 96,2 трлн сўмлик 2 млрд 100,6 млн дона электрон чек берилди.

soliq

Шунингдек, электрон чеклар тақдим этилган харидорларга автоматик тарзда 518 млн дона электрон чек учун 247 млрд сўм кешбек ҳисобланди.

Қайд этилишича, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида маркетплейсларнинг маълумотлар базаси солиқ органлари ахборот тизими билан интеграция қилинди. Жумладан, 220 та маркетплейслар рўйхатга олинган бўлиб, улардан 49 таси электрон тўлов тизими, 36 таси банк мобил иловаси ва 135 таси интернет дўкони ҳисобланади.

Аввалроқ талабаларга уйини ижарага берган фуқаролар 9 ойда 44 млрд сўмлик солиқ имтиёзи олгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Истеъмолчиларга йил бошидан бери 247 млрд сўм кешбек берилди | Vaqt.uz