add

Мирзиёев Оқ уйдаги саммитда қатнашди, Ўзбекистон сентябр ойида олтин сотган ягона давлат бўлди, Ички ишлар вазири ўринбосари ишдан олинди— ҳафта дайжести

Ўтаётган ҳафта ичида Ўзбекистонда содир бўлган энг аҳамиятли ва муҳокамаларни келтириб чиқарган воқеа-ҳодисаларни яна бир бор эсга оламиз.

Мирзиёев Оқ уйдаги саммитда қатнашди, Ўзбекистон сентябр ойида олтин сотган ягона давлат бўлди, Ички ишлар вазири ўринбосари ишдан олинди— ҳафта дайжести

Ассалому алайкум! Ўтаётган ҳафта ичида Ўзбекистода содир бўлган энг аҳамиятли ва муҳокамаларни келтириб чиқарган воқеа-ҳодисаларни яна бир бор эсга оламиз.

• Шавкат Мирзиёев Оқ уйдаги саммитда қатнашди

• Ўзбекистон сентябр ойида олтин сотган ягона давлат бўлди

• Оҳангаронда давлат ходимлари ўртасида жанжал юз берди

• Ички ишлар вазири ўринбосари ишдан олинди

• 14 қозон ош дамлатган фуқаро жазоланди

Шавкат Мирзиёев Оқ уйда

Бу ҳафта Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. 6 ноябр куни Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида Оқ уйда АҚШ Президенти Доналд Трамп билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Президенти Оқ уйнинг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.

Учрашув Оқ уйнинг Овал кабинетида бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо, инвестиция, маданий-ҳуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Оқ уйда Марказий Осиё – АҚШ саммити ҳам бўлиб ўтди. Қайд этиш керакки, бу форматдаги учрашувлар ўтказилаётганига 10 йил тўлди. Ташқи ишлар вазирлари даражасида Самарқандда бошлаб берилган учрасув бугунги кенга келиб президентлар даражасиадаги саммитга айланди.

Шавкат Мирзиёев Саммитда бир қатор муҳим ташаббуслар билан чиқиш қилди.

Жумладан, C5+1 формати доирасида доимий котибият ташкил этиш ва уни Марказий Осиё давлатлари ўртасида навбат билан бошқаришни йўлга қўйиш бўлди.

Шунингдек, инвестициялар ва савдо соҳасида мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш, шу орқали давлат идоралари ва хусусий сектор ўртасида тизимли мулоқотни кучайтириш масаласи кўндаланг қўйилди.

Марказий Осиё инвестиция шериклигини ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу борада 2020 йилдаги келишувларни ҳаётга татбиқ этиш муҳимлиги қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев саммит якунларини юқори баҳолар экан, уни тарихий деб атади. Шу билан бирга, у 2026 йилда навбатдаги C5+1 саммитини Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф этди.

Трамп Мирзиёевга миннатдорлик билдирдик

АҚШ Президенти Доналд Трамп ўзининг Трутҳ Соcиал ижтимоий тармоғида Америка ва Ўзбекистон ўртасидаги янги савдо-иқтисодий келишув ҳақида баёнот берди. Ушбу келишув доирасида Ўзбекистон 2028-йилгача АҚШдан тахминан 35 млрдлик маҳсулот сотиб олади ва сармоя киритади, кейинги ўн йилда эса бу кўрсаткич 100 млрд доллардан ошиши кутилмоқда.

АҚШ президенти бу ҳа,корлик учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик ҳам билдирди.

«Мен Ўзбекистоннинг юксак ҳурматга сазовор Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорчилик билдираман. Музокаралар самарали ва дўстона руҳда ўтди. Биз икки мамлакат ўртасидаги узоқ муддатли ва мустаҳкам ҳамкорликни интизорлик билан кутаяпмиз», — деб ёзди Трамп.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон томонидан мазкур келишув «C5+1» саммити доирасида расмийлаштирилди.

Саммит олдидан Президент Мирзиёев АҚШ сенаторлари ва конгрессменлари, йирик корпорациялари ва банклари раҳбарлари билан учрашди. АҚШ Савдо вазири Ҳовард Латник билан ҳам ўзаро савдони янада кечайтириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Вашингтон шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик дастури якунида АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари вакиллари билан учрашув ўтказди.

9 ойда ЙТҲ сабаб қанча киши вафот этди?

Якунланаётган ҳафта мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари яна кун тартибига чиқди. Сенатнинг қўмитаси томонидан янграган статистик маълумотлар сўнгги йилларда бахтсиз ҳодисалар сони камайганини кўрсатса-да, йўлларда инсон талафотлари ҳануз жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.

2025-йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонда 5895 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 1303 киши ҳалок бўлган, 4592 киши жароҳат олҳан.

Ўтган йилга нисбатан авариялар сони 3,8 фоизга, ўлим ҳолатлари 4,8 фоизга камайган. Пиёдалар иштирокидаги ҳодисалар ҳам 5,8 фоизга қисқарган.

Шу билан бирга, айрим ҳудудларда йўл белгиларининг етишмаслиги, йўлларнинг ёмон ҳолати ва пиёдалар учун шароитнинг йўқлиги муаммо бўлиб қолмоқда.

2024 йилда эса мамлакатда 9364 та ЙТҲ қайд этилиб, 2203 киши ҳалок бўлган эди.

Йўл қоидаларини бузганларга оғзаки огоҳлантириш

Сенат томонидан кўриб чиқилган янги Қонун ҳайдовчилар ва пиёдаларга тегишли маъмурий жазо тизимини янада инсонпарварроқ қилишга қаратилган.

Тасдиқланган янги қоннга кўра, айрим хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, илк марта кам аҳамиятли ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга жарима эмас, балки «оғзаки огоҳлантириш» чорасини қўллаш амалиёти жорий этилади.

Бироқ бу оғзаки огоҳлантириш маъмурий чора кўринишида бўлиб, қоидабузарлик такроран содир этилганда каттароқ жазо қўлланилишига сабаб бўлади.

Оҳангарондаги жанжал: боғча директори ишдан олинди

Бу ҳафта ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида мактабгача таълим соҳаси вакиллари ўртасида юз берган жанжал муҳокамаларга сабаб бўлди.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда 35-сонли болалар боғчаси мудираси ўртасидаги жанжалли вазият жорий йилнинг июл ойида содир бўлган. Маълум бўлишича, мактабгача таълим ташкилоти директори иш фаолияти давомида турли қонун бузилишларига йўл қўйган. Бўлим бошлиғи томонидан огоҳлантиришлар берилганида мудира камчиликларни тан олмай, жанжалли вазиятни келтириб чиқарган.

Ҳолат Тошкент вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари томонидан атрофича ўрганилиб, қонунда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилган. Жумладан, мактабгача таълим муассасаси директори билан тузилган меҳнат шартномаси ўшандаёқ бекор қилингани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Вашигтонга сафар қилишдан аввал Қатарда бўлиб ўтган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон олтин сотишда етакчи

Ўзбекистон сентябрда дунёда олтин сотган ягона давлат бўлди. Йиллик кесимда республика 21 тонна билан дунёдаги энг йирик олтин сотувчиси мақомини сақлаб қолиб, Сингапур ва Россияни ортда қолдирган. Сўнгги бир ойда эса Марказий банк 4 тонна олтин сотган.

Халқаро валута жамғармаси ва очиқ манбалар маълумотларига кўра, сентябр ойида марказий банклар томонидан жами 39 тонна олтин сотиб олинган — бу 2025-йилдаги энг юқори ойлик кўрсаткич ҳисобланади.

Жами 43 тонна қимматбаҳо металл харид қилинган. Энг йирик харидор — Бразилия Марказий банки бўлиб, у 15 тонна олтин сотиб олган.

Ички ишлар вазири ўринбосари ишдан олинди

Президентининг тегишли қарори билан Бекмурод Абдуллаев Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, президентининг фармойиши билан Рустам Турсунов ҳам Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Қашқадарёда тўйида 14 қозон ош дамлатган фуқаро жаримага тортилди

Якунланаётган ҳафта 14 қозонда дамланган ош муҳокамаси билан ҳам эсда қолмоқда.

Маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи 1994-йилда туғилган фуқаро 13-октябр куни ўз хонадонида тўй маросими ўтказган. У қариндошлар ва қўшнилар иштирокида ўтган тўйга келган меҳмонлар сони кўп бўлгани сабабли амалдаги талабдан ортиқ даражада — 14 та катта қозонда ош тайёрлатган.

Суд жараёнида фуқаро қилган ишини тўлиқ тан олган ва пушаймонлигини билдирган. У суддан енгиллик берилишини сўраган. Чироқчи тумани суди фуқаронинг ҳаракатларини тўй ва маросимлар ўтказиш тартибини бузиш сифатида баҳолаган. Суд қарорига кўра, у 4 млн 120 минг сўм жарима тўлайди.

Шуни ҳам айтиш керакки, Ўзбекистонда дабдабали тўй ва маросимларни ихчамлаштириш, оилавий қадриятларни асраш ҳамда жамиятда маромийлик кайфиятини шакллантириш мақсадида 90 кунлик тарғибот дастури ишга туширилган.

Қорамолларда «Нодуляр дерматит»

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда қорамоллар орасида «Нодуляр дерматит» — тўқимали ёки тугунли тери яллиғланиши касаллиги кенг тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалди. Хабарларга кўра, айни пайтда мамлакат бўйлаб чорва моллари касаликка қарши оммавий эмланаётгани, касаллик юқумли бўлиб, ҳатто молларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлаяпти.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси матбуот котиби Анвар Суюнов хабарлардаги маълумотларни кескин рад этди.

«Бундай хабарларнинг ҳеч бири аниқ далиллар билан тасдиқланмаган — яъни қайси вилоятда, қайси туманда ёки кимнинг моли касаллангани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бу — ёлғон ва уйдирма хабар», — деди Анвар Суюнов.

Қўмита масъли маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида «Нодуляр дерматит» касаллиги қайд этилмаган, республика бўйлаб вазият барқарор ҳисобланади.

Криштиану Роналдунинг энг қиммат хариди

Бир неча ҳафталардан буён португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду мухлислар эътиборидан четда қолмаяпти. Бу сафар у Пирс Морган билан суҳбатида ҳаётидаги энг қиммат хариди хусусий самолёт бўлганини маълум қилди.

Испаниянинг Марка нашрининг ёзишича, Роналду ўшанда Гулфстреам Г200 самолётини харид қилиш учун 20 млн евро тўлаган. Кейинчалик футболчи Бомбардиер Глобал Эхпресс 6500 моделини харид қилган, унинг баҳоси тахминан 50 млн еврони ташкил этган.

Роналдунинг янги самолётининг ичи люкс даражада жиҳозланган — унда 13 та ўриндиқ, Wи-Фи, ёруғликни бошқариш тизими ва мини-ошхона мавжуд.

2025-йил октябрида 40 ёшли Роналду Блоомберг миллиардерлар индексида биринчи марта миллиард долларлик активга эга бўлган футболчи сифатида қайд этилган. Ҳозир унинг бойлиги тахминан 1,4 млрд долларга етган.

Теглар

Мавзуга оид

Мирзиёев Оқ уйдаги саммитда қатнашди, Ўзбекистон сентябр ойида олтин сотган ягона давлат бўлди, Ички ишлар вазири ўринбосари ишдан олинди— ҳафта дайжести | Vaqt.uz