Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш музокараларини якунлади
07.11.2025 | 21:171 daqiqa
Азизбек Ўруновга кўра, энди ташкилотга аъзо бўлиш йўлида яна икки давлат билан музокараларни якунлаш қолди.

Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади. Бу ҳақда президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди.
Энди ташкилотга аъзо бўлиш йўлида яна икки давлат билан музокараларни якунлаш қолди.
«Эквадор томонига конструктив мулоқот ва қўллаб-қувватлаш учун самимий миннатдорлик билдираман. Биз бу жараёнга тўлиқ ишонамиз ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан фахрланамиз. Ишлар давом этмоқда — олдинда ЖСТнинг яна иккита аъзоси турибди», - деб ёзди у LinkedIn’да.





