
“Раҳмонов жалб этилмаган” – Расул Кушербаев Яккасаройда кесилган 174 туп арча бўйича очилган жиноят иши ҳақида
Vaqt.uz muxbiri Yakkasaroyda 174 tup archaning noqonuniy kesilishi yuzasidan olib borilayotgan ishlar bo’yicha ma’lumot so’rab, Ekologiya vaziri maslahatchisi Rasul Kusherbayevga yuzlandi.

25 октябр куни тунда Яккасарой тумани, Бобур кўчасида 174 туп арча амалдаги мораторий талаблари поймол қилинган тарзда кесиб ташланган эди.
Ўшанда гувоҳлар дарахтлар Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Баxтиёр Раҳмоновнинг топшириғига асосан ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тунги вақтда кесиб ташланганини айтган.
Шу воқеадан кейин ҳам 15 кун ўтди. Хўш, дарахтлар кесилиши билан боғлиқ очилган жиноят иши доирасида бугунгача нималар маълум, кимлар жавобгарликка тортилди? Vaqt.uz мухбири шу ва бошқа саволлар билан Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаевга юзланди.





