Ўзбекистонда кўчмас мулк хизматлари ҳажми қарийб 19 трлн сўмга етди

09.11.2025 | 13:441 daqiqa

2025 йилнинг 9 ойида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 11,3 фоизга ўсди.

Ўзбекистонда кўчмас мулк хизматлари ҳажми қарийб 19 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида аҳоли ва бизнес субъектлари кўчмас мулк билан боғлиқ турли хизматларга жами 18,8 трлн сўм сарфлаган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 11,3 фоизга ошган.

Қайд этилишича, бунда энг катта улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Пойтахтда кўчмас мулк хизматлари ҳажми 11,3 трлн сўмга етган. Бу республика бўйича умумий сарфнинг қарийб ярмини ташкил этади.

Шунингдек, Тошкент вилоятида 1,3 трлн сўм, Самарқанд вилоятида 933,8 млрд сўм, Фарғона вилоятида эса 795,3 млрд сўмлик кўчмас мулк хизматлари амалга оширилган. Бу кўрсаткич Қашқадарёда 540,1 млрд, Андижонда 664,8 млрд ва Наманган вилоятида 539,3 млрд сўмни ташкил этди.

Энг паст кўрсаткичлар Сирдарё (222,2 млрд сўм) ва Жиззах (233,6 млрд сўм) вилоятларига тўғри келган. Бу ҳудудларда бозор ҳали тўлиқ шаклланмагани ёки янги қурилиш лойиҳалари сони нисбатан кам экани билдиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йилнинг 9 ойи мобайнида кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 123,5 трлн сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid