add

Трамп ҳар бир америкаликка 2000 доллардан тўлашни ваъда қилди

Бугун 10:111342

АҚШ президенти Доналд Трамп ташқи савдо божлари оширилиши ортидан йиғилган маблағлардан фуқароларга камида 2000 доллардан дивиденд тўлаш режасини эълон қилди.

Трамп ҳар бир америкаликка 2000 доллардан тўлашни ваъда қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат фуқароларига ташқи савдо божлари ҳисобига шаклланадиган махсус фонддан камида 2000 доллар миқдорида тўлов амалга оширишни ваъда қилди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. Ушбу тўловлар юқори даромадли шахслардан ташқари деярли барчага тааллуқли бўлади.

«Ҳар бир инсонга (юқори даромадлиларни ҳисобга олмаган ҳолда!) камида 2000 доллар дивиденд тўланади», — деди Трамп. Шу билан бирга, у АҚШ ҳозирда «дунёнинг энг бой ва энг ҳурматли мамлакати»га айланганини таъкидлади ва божларга қарши чиқувчиларни «аҳмоқлар» деб атади.

Маълумотларга кўра, 2025 молиявий йилида АҚШ бюджети бож тўловларидан 195 млрд доллар даромад олган. Бу 2024 йилга нисбатан 118 млрд долларга кўп. Конгресснинг бюджет бошқармаси маълумотларига кўра, 2025 йилда АҚШ бюджети танқислиги 1,81 трлн долларни ташкил этган.

Трамп, шунингдек, савдо божларидан тушган маблағларни 37 трлн долларлик давлат қарзини қисқартириш ва фуқароларни моддий рағбатлантириш учун ишлатиш режасини эълон қилди. Октябрда у Хитойга нисбатан янги 500 фоиз бож ставкаларини жорий этиш орқали Украина учун «Ғалаба фонди»ни тузиш ниятида эканини билдирганди. Бироқ кейинчалик томонлар савдо баҳсларининг бир қисмини ҳал қилишга муваффақ бўлди.

30 октябрь куни АҚШ раҳбари Хитойга нисбатан фентанил муаммоси билан боғлиқ жорий этилган тарифларни 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтиришини айтди. Бунга жавобан Пекин АҚШдан келтириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан божларни бекор қилди.

Мавзуга оид

Трамп ҳар бир америкаликка 2000 доллардан тўлашни ваъда қилди | Vaqt.uz