
Туркияни жиловлаш режаси: Исроил ва Греция Туркия биқинида ҳарбий гуруҳ тузмоқда
Туркия–Греция ўртасида ҳарбий кескинлик хавфли босқичга чиқди — таҳлил.

Афина томонидан Исроил, Греция ва Кипр иштирокида Шарқий Ўрта Ер денгизи ҳамда Эгей денгизида 2500 нафар ҳарбий хизматчидан иборат «тезкор зарба бериш кучлари»ни ташкил этиш режалари эълон қилингач, Анқара-cАфина ўртасидаги кескинлик ўзининг чўққисига чиқди.
Аввалроқ, Исроил, Греция ва Жанубий Кипрнинг Шарқий Ўрта Ер денгизи ҳамда Эгей денгизида қўшма ҳарбий гуруҳ тузиш режалари ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу гуруҳ Туркиянинг ошиб бораётган ҳарбий қудратига қарши стратегик кураш воситасига айланиши кўзда тутилган.
Мазкур ҳарбий тузилма ҳаво, қуруқлик ва денгиз таркибий қисмларини ўз ичига олиши ҳамда Туркия қирғоқларига бевосита яқин бўлган Родос ва Карпатос оролларида жойлаштирилиши режалаштирилган.
Греция томони ушбу ҳарбий бирлашмани тузиш ғоясини расман сув ости энергетика ва инфратузилма объектларини, жумладан, қувурлар ва электр кабелларини ҳимоя қилиш зарурати билан асосламоқда. Бироқ, Греция оммавий ахборот воситалари асосий сабаб — Туркиянинг Шарқий Ўрта Ер денгизидаги ҳарбий иштироки ва имкониятлари кучайиб бораётгани эканини деярли яширмаяпти. Афина буни ўз хавфсизлигига нисбатан стратегик таҳдид сифатида қабул қилмоқда.
19 декабрь куни Греция Қуролли кучлари Бош штаби (GEETHA) Туркиянинг иккита F-16 қирувчи самолёти Афина парвоз ахборот ҳудудига киргани ва мамлакат ҳаво ҳудудини бузганини маълум қилди. GEETHA баёнотига кўра, шунга ўхшаш ҳолатлар Эгей денгизининг шимоли-шарқидаги Лемнос ва Лесбос ороллари оралиғида ҳам қайд этилган. Бу галги ҳолат оддий эпизод эмас, балки ҳаво жанги симуляцияси элементларига эга мураккаб ҳарбий схема экани, бу эса Греция томонини ўз қирувчи самолётларини ҳавога кўтаришга мажбур қилган.
Шу куни Греция оммавий ахборот воситалари бошқа ҳодисалар ҳақида ҳам хабар берди:
— Туркиянинг учувчисиз учиш аппарати Эгей минтақасида парвоз қоидаларини икки бор бузган;
— Анқарага тегишли АТР-72 денгиз патрули самолёти Греция ҳаво ҳудудига олти марта кириб чиққан.
Афинада ушбу воқеалар Эгей денгизида хавфли динамикани келтириб чиқарувчи ва кескинликни оширувчи қўшимча омиллар сифатида тақдим этилди.
Гарчи Греция Ҳаво мудофаа тизими (ҲМТ) профилактик чоралар кўрганини расман эълон қилган бўлса-да, Афинадаги ҳарбий амалдорлар вазиятни «юқори даражадаги хатарли» деб баҳолади. Мазкур ҳодиса Туркия ва Греция Ҳарбий ҳаво кучлари ўртасида қарийб уч йил ичида содир бўлган илк ҳаво тўқнашуви деб аталди.
Таъкидланишича, сўнгги ойларда Шарқий Ўрта Ер денгизи ва Эгей денгизида кескинлик ортишини Греция ва Исроил ўртасидаги ҳамкорлик чуқурлашаётгани билан бевосита боғлиқ. Уларнинг сўзларига кўра, Туркия раҳбарияти 1923-йилги Лозанна шартномаси Эгей денгизидаги оролларни демилитаризация қилишни (ҳарбийлаштирмасликни) назарда тутишига эътибор қаратмоқда. Афинанинг ҳарбий инфратузилмани жойлаштириш ва иттифоқчилик форматларини кенгайтириш борасидаги ҳаракатлари эса ушбу қоидаларга зид.
«Грециянинг Исроил билан биргаликда Афинадан узоқда, лекин Туркия қирғоқларига жуда яқин жойлашган Родос оролига ҳарбий кучларни жойлаштиришга уриниши Анқарада жиддий хавотир уйғотмоқда. Эҳтимол, Туркия Афинани огоҳлантириш мақсадида тийиб туриш чоралари деб тавсифланиши мумкин бўлган муайян қадамларни қўйиши мумкин», — дея вазиятни шарҳлади haqqin.az манбаси.
Шунингдек, Анқарадаги манбалар кескинликнинг кучайишини Франциянинг ушбу минтақадаги жараёнларга фаолроқ аралашишга уриниши билан ҳам боғламоқда. Французлар томонидан Греция ҳарбий-денгиз кучларига топширилган «Кимон» ҳарбий кемасининг Туркия қирғоқларидан тахминан 40 километр узоқликда жойлашган Саламин денгиз базасига киритилиши ҳақидаги хабарлар Туркия томонининг очиқ ғазабига сабаб бўлди. Анқара «Кимон» кемасининг Греция флоти таркибига кириши минтақадаги нозик кучлар мувозанатини бузиши ва янги зиддиятлар тўлқинини келтириб чиқариши мумкин деб ҳисоблайди.





