Узаяётган BRT ва БИЙдаги янги кўприк: қайбири керагу, қай бири кераксиз?

Тошкент шаҳри ҳокимлигида пойтахт кўчаларини тартибга солишга қаратилган янги лойиҳалар тақдимот ва жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. Автобуслар учун йўлак, энг йирик чорраҳалардан бирида қуриладиган кўприк атрофида муҳокамалар қизиди.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2026 йилда Тошкентда тезюрар автобуслар йўлаги — BRT тармоғи янада кенгайтирилади. Жумладан, узунлиги 16,2 км бўлган йирик BRT лойиҳаси бошланиши арафасида.

Тезюрар автобус йўллари шаҳарнинг асосий қисмларини боғлайди. Йўналиш Сергилидан бошланиб, Шота Руставели ва Шаҳрисабз кўчалари орқали ўтади ва Амир Темур хиёбонидан Кичик ҳалқа йўлига уланади.

Шота Руставели кўчасида жорий қилинганидек, бу йўлакда автобуслар йўлнинг бошқа тасмаларидан бутунлай ажратилади.

Шунингдек, Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчалари кесишмасида ҳам туннел қурилиши, BRT тасмалари ҳамда автобус бекатлари эса ерусти қисмида жойлашиши эълон қилинди.

Тақдимотда энг катта мунозараларга сабаб бўлган лойиҳа — Буюк Ипак Йўли (БИЙ) метро бекати чорраҳасида қурилиши мўлжалланган йўл ўткагич кўприк бўлди. Кўприк икки қаватли ва айланма ҳаракатга асосланган бўлади.

Айни пайтда Буюк Ипак йўли ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасида соатига 8200 автомобил ўтмоқда. Бу эса тирбандликларга сабаб бўлмоқда.

Йўл ўтказгич Кўприк қурилиши билан чорраҳанинг ўтказувчанлиги 130 фоизга ошиб, соатига 19 минг 200 автогача кўпаяди.

Машиналарнинг ўртача тезлиги соатига 21 кмдан 26 га кўтарилиши, жамоат транспортининг ўртача тезлиги соатига 23 км.га етиб, аниқ график бўйича юриши ваъда қилинмоқда.

Кўприк қурилиши хитойлик инвесторларнинг маблағлари эвазига амалга оширилиши ҳам маълум бўлди. Лойиҳалаштирган инвесторлар ҳам айрим саволларга жавоб беришди.

Бироқ, журналистлар бу ерда кўприк қурилиши дарахтларнинг кесилишига олиб келишини сабаб сифатида келтиришди. Қолаверса, атрофдаги бизнес муҳитга зарар етиши қайд этилди.

Бироқ, масъуллар бу ердаги дарахтлар ва буталар нобуд қилинмасдан бошқа жойга кўчириб ўтказилишини ҳам таъкидлашди.

Vaqt.uz журналисти қайта қуриладиган чорраҳада пиёдалар учун қандай шароитлар яратилиши кўзда тутилгани ҳақида савол берди.

Масъулларнинг жавобига кўра,чорраҳада пиёдалар учун мавжуд ва янги еростидан ўтиш йўлларидан фойдаланилади. Кам мобилли пиёдалар учун қўшимча қулайликлар яратилади.

Ушбу тадбир ҳақидаги янгиликлар ижтимоий тармоқларда тарқалгач, эътирозлар тўлқини янада кучайди. Фикр етакчилари ва блогерлар мазкур чорраҳада йўл ўтказгич кўприк қурмасдан, фақат машиналарнинг тезроқ ҳаракатланиши учун шароит яратмасдан, энг аввало шу ерда истиқомат қилувчи аҳоли ҳам пиёдаларнинг манфаатлари биринчи ўринга қўйилиши лозимлиги таъкидланди.

Teglar

Shuhrat Shokirjonov

Shuhrat ShokirjonovMaqolalar soni: 167

Barchasi

Mavzuga oid