Қирғизистон Марказий Осиёдаги инвестиция тақсимотидан норози
Сўнгги ўн йилликларда Марказий Осиёга киритилган инвестицияларнинг катта қисми Қозоғистон ва Ўзбекистонга йўналтирилган.
© Foto: sputnik.kgСўнгги 30 йил давомида Марказий Осиёга йўналтирилган жами инвестицияларнинг қарийб 95 фоизи Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган, Қирғизистон ва Тожикистон эса бу жараёнлардан четда қолиб кетган.
Бу ҳақда Қирғизистоннинг Гeрманиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Омурбeк Тeкeбаев Жогорку Кeнeшнинг тегишли қўмитаси йиғилишида маълум қилди.
Янги геосиёсий имкониятлар
Унинг таъкидлашича, геосиёсий вазият ўзгариши Қирғизистон учун янги имкониятлар ҳам яратган. Хусусан, Россия–Украина уруши бошланганидан сўнг Европа давлатларининг Қирғизистонга нисбатан устувор йўналишлари сeзиларли даражада ўзгарган. Бу эса Қирғизистон ва Германия ўртасидаги савдо алоқаларининг кескин ўсишига олиб келган.
Маълум қилинишича, 2018 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси атиги 70–80 миллион долларни ташкил этган бўлса, сўнгги йилларда бу кўрсаткич 429 миллиондан 733 миллион долларгача етган. Бу эса расмий маълумотларга қараб 5 баравардан 10 бараваргача ўсишни англатади.
Санкциялар ва савдо
Элчи мазкур ўсишни Россияга қарши жорий этилган санкцияларни айланиб ўтиш ҳолатлари билан боғлади. Бироқ сўнгги пайтларда санкциялар сиёсатидаги ўзгаришлар фонида савдо ҳажми яна пасайиш тенденциясини кўрсата бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 феврал куни Берлинда «C5+1» форматида Марказий Осиё давлатлари ва Германия Ташқи ишлар вазирлари илк бор учрашди. Унда Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

