ЖЧ-2026. Ўзбекистон — Конго ДР ўйини учун таркиблар эълон қилинди
Каннаваро шогирдларини плей-оффга чиқиш учун 6-7 гол (қолган гуруҳлардаги натижаларга қараб) фарқидаги ғалаба қониқтиради.

Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини Конго ДРга қарши ўтказади.
Тошкент вақти билан соат 04:30да бошланадиган баҳс учун таркиблар эълон қилинди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳисобида очко йўқ, Конго ДРда эса 1 очко бор. Плей-оффга чиқиш учун Фабио Каннаваро жамоасини 6-7 та гол (қолган гуруҳлардаги натижаларга қараб) фарқидаги ғалаба қониқтиради.
ЖЧ-2026. К гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон — Конго ДР
27 июн. Атланта. «Мерседес-Бенц Арена»
Ўзбекистон — Абдувоҳид Неъматов, Ҳожиакбар Алижонов, Абдуқодир Ҳусанов, Рустам Ашурматов, Жаҳонгир Ўрозов, Шерзод Насруллаев, Отабек Шукуров, Акмал Мозговой, Аббос Файзуллаев, Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов.
Конго ДР — Мпаси, Ван-Биссака, Туанзебе, Мбемба, Масуаку, Мбуку, Мутуссами, Садики, Кипенга, Бакамбу, Висса.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026
ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.





