Пицца, крипто ва совғалар: Тошкентда катта фестивал бўлиб ўтди
Тошкентда ўтган Bitcoin Pizza Fest меҳмонларга криптоактивлар билан тўлов, совғали ўйинлар, мусиқий чиқишлар ва интерактив тажрибаларни бир майдонда синаб кўриш имконини тақдим этди. Фестивал рақамли иқтисодиётни оддий фойдаланувчиларга яқинлаштириш мақсадини илгари сурди.

Ютуқли ўйинлар, мусиқий чиқишлар, гастрономия ва бошқа кўплаб тадбирлар. 23-24- май кунлари Тошкент Bitcoin Pizza Fest марказига айланди.
“Asterium криптоактивлар одамларга жуда яқин эканлигини кўрсатмоқчи бўлиб, ушбу фестивални ўтказишга қарор қилди. Сиз бугуннинг ўзида ўз криптокартангизни олишингиз ва блокчейн дунёсини кафтингизда ҳис қилишингиз мумкин. Фестивалда меҳмонлар совғалар ўйинида қатнашмоқда. Шунингдек, криптокарта олиб, криптоактивлар эвазига мазали пица ейиши мумкин бўлади. Ушбу фестивалнинг ҳамкорлари Humo, Octabank, asterium, шунингдек, “Rahmat” компанияси ҳисобланади”, дейди “Астериум” рақамли хизматлар департаменти директори Михаил Корнеев.
Тадбир доирасида амалдаги қонунчилик талаблари асосида ва лицензияланган хизматлар орқали замонавий рақамли тўлов имкониятлари намойиш қилинди. Меҳмонларга пица ҳамда бошқа маҳсулотларни криптоактивлар билан боғлиқ замонавий тўлов механизмлари орқали харид қилиш имконияти тақдим этилди.
Ташкилотчилар тадбирнинг интерактив қисмига алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, Asterium томонидан жами 10 грамм токенлаштирилган AUZ олтини ҳамда авиакомпаниянинг дунёнинг деярли исталган нуқтасига икки кишилик саёҳат учун авиачипталари ўйналди.
“Мен бугун бир грамм олтин совғасини ютиб олдим. Ҳозирча бу нимани англатишини билмайман, бу криптоактивлар экан, лекин тез орада билиб оламан. Кайфиятим зўр, одамлар болалари билан, оилалари билан келганини кўряпман. Байрам оилавий муҳит билан уйғунлашган. Буни кўриш менга жуда ҳам ёқади”, дейди тадбир иштирокчиси Сергей Аракелян.
Bitcoin Pizza Day тарихи 2010-йилда дастурчи Ласло Ҳанец илк бор икки дона пица учун Битcоин орқали тўлов қилган пайтдан бошланган. Ўша вақтда бу оддий тажрибадек кўринган бўлса, йиллар ўтиб у рақамли иқтисодиётнинг рамзига айланди. Фестивал айнан шу ғояни шаҳар муҳити орқали — ҳиссиётлар, жонли тажриба ва технологиялар билан замонавий ўзаро алоқалар воситасида намоён этди.
Реклама ҳуқуқи асосида





