Фарғонада йирик медиа форум бўлиб ўтди
Медиа форумда мингга яқин иштирокчи янги лойиҳалар ва креатив ташаббусларни муҳокама қилди.
© Foto: t.me/kontentmarkaziФарғонада мингга яқин иштирокчини жамлаган Медиа форумда янги медиа лойиҳалар, креатив ташаббуслар ҳамда ахборот маконида самарали ишлашга қаратилган инновацион ечимлар тақдим этилди.
Тадбир ОАВ учун контент тайёрлаш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Медиа форум доирасида журналистлар, блогерлар, SMM мутахассислари, мобилографлар, матбуот котиблари ва ёш ижодкорлар ўзаро тажриба алмашиб, медиа соҳасининг бугуни ва эртанги ривожланиш йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.
Тадбир якунида Медиа ҳафталик доирасидаги тренинг ва семинарларда фаол иштирок этган қатнашчилар сертификатлар билан тақдирланди. Форум нафақат якуний сарҳисоб, балки янги медиа ғоялар ва истиқболли ҳамкорликлар учун муҳим мулоқот майдонига айланди.





